O'ZB

RUS

ENG

1 ИЮНДАН ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАР БЎЛАДИ

0 0
Read Time:1 Minute, 30 Second

Савдо-сотиқни туну кун амалга ошириш мумкин бўлади

Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг фаолият кўрсатиш вақтига нисбатан чекловлар Президентнинг 08.05.2023 йилдаги “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан бекор қилинмоқда.

P2P ҳисоб-фактуралар талаб этилмайди.

Тўлов хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмалари амалга оширилганда, уларга кўрсатилган хизматлар учун электрон ҳисобварақ-фактуралар тақдим этиш талаби бекор қилинмоқда.

Телекоммуникация воситаларини ижарада жойлаштириш янги қоидалар бўйича амалга оширилади

Жисмоний ва юридик шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкалари, бино ва иншоотларда телекоммуникация воситаларини ўрнатиш шартномасини расмийлаштириш бўйича янги талаблар киритилмоқда.

Вафот этган ҳарбийлар оилалари қўшимча имтиёзлар тақдим этилмоқда

Жумладан, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) фарзандлари мактабгача таълим муассасаларида бепул тарбияланиши, шунингдек, профессионал ва олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида қўшимча квоталар бўйича таълим олиши таъминланади; унинг ота-оналарига йилига 2 марта темир йўл ва ҳаво йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади ва бошқалар.

Қишда талафот кўрган тадбиркорлик субъектларининг тақдим этилган кредит таътиллари тугамоқда

Муқаддам Марказий банк ва тижорат банкларига қиш мавсумида талафот кўрган тадбиркорлик субъектларининг кредитлари бўйича 2023 йил январь-март ойлари учун тўловлар муддатини 2023 йил 1 июнга қадар узайтириш топшириғи берилган эди.

«Яшил сертификатлар» тизими жорий этилади

Тизим маҳсулотларни ишлаб чиқаришда экология ва атроф-муҳитга таъсирни чеклаш бўйича қўйилаётган талаблар асосида жорий этилмоқда.

Чақалоқларни ФҲДЁ томонидан рўйхатдан ўтказиш тиббиёт муассасалари орқали амалга оширилади

Пойтахтда мазкур тартиб йил бошидан жорий этилган, 1 июндан республика бўйича жорий этилади.

Суд-экспертиза ташкилотларига берилган божхона имтиёзлари бекор қилинмоқда

Давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, четдан олиб келинадиган:
асбоб-ускуналар, махсус жиҳозланган автотранспорт воситалари, дастурий таъминотлар, реактивлар, реагентлар ва сарфлаш материаллари;
ушбу ташкилотларнинг фаолиятини таъминлаш учун зарур, фойдаланишда бўлган асбоб-ускуналарнинг эҳтиёт қисмлари божхона тўловларидан (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинган эди.

Happy
Happy
0 %
Sad
Sad
0 %
Excited
Excited
0 %
Sleepy
Sleepy
0 %
Angry
Angry
0 %
Surprise
Surprise
0 %